Консерватория ва Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига ректор тайинланди

Консерватория ва Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига ректор тайинланди

Ўзбекистон Давлат консерваторияси ректори лавозимига Ўринбаев Камолиддин Турдимуратович  номзоди тасдиқланди.

У 1985 йилда туғилган, 2007 йилда Ўзбекистон Давлат консерваториясини, 2009 йилда мазкур консерваториянинг магистратурасини, 2014 йилда П.И.Чайковский  номидаги Москва давлат консерваториясини тамомлаган.

Мутахассислиги оркестр созандаси (ғижжак), Опера симфоник оркестри дирижёри, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвони билан мукофотланган. 

Шу кунга қадар Ёшлар симфоник оркестри дирижёри лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон давлат консерваториясининг Ўзбек мақом санъати факультети ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари негизида мақом ижрочилиги, халқ мусиқаси йўналишлари бўйича кадрлар тайёрловчи Маданият вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаси шаклида Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ташкил этилиши ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков -Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ректори лавозимига тайинланди. 

Эндиликда Маданият вазири ректорлик фаолиятини ҳам биргаликда давом эттиради.