Контейнерга кўчмайман — Янгиҳаёт тумани ҳокими

Контейнерга кўчмайман — Янгиҳаёт тумани ҳокими

Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомов  айрим ҳокимлар ўзига қиммат машиналар харид қилаётганига ўз муносабатини билдирди — дея ёзмоқда  «Халқ сўзи».

«Каптива» каби машиналарнинг чекка вилоятларда юриш учун олиниши ҳақида бир нарса дейишим қийин. Балки бу автомашина улар учун қулайдир. ўша ҳудуд тоғли жойдир ва бундай машиналар у ернинг географиясига мосдир. Агар бунақа бўлмаса, бундай машиналарга ортиқча пул сарфлаш керак эмас.

Ўзимга келсак, давлат берган, тўрт йил муқаддам олинган «Малибу» хизмат машинасида юраман. Уни ўзгартириш, бошқасини олиш фикри йўқ. Менга ундан ортиғи ортиқ. Ҳар бир нарсанинг чеки-чегараси бўлади», дейди у.

Ҳаёт Иноғомов айрим ҳокимларнинг контейнерга кўчайотгани ҳақида гапирар экан, у бундай қилмаслигини маълум қилди.

«Контейнерга кўчмайман. Менда ҳам ярим кечагача қолиб ишлайдиган кунлар бўлади. Лекин кечаси соат иккидан кейин бўлса ҳам оилам ёнига бораман. Ўртасаройдаги карантин зонасини қуриш вақтида икки ой уйга бормаганман, ҳатто, туғилган кунимда ҳам. Давлат раҳбари топшириғига кўра, ишни зудлик билан битириш зарур эди. Ишни якунламагунимизча уйга келмаганмиз», деди Ҳаёт Иноғомов.