Кўп квартирали уйлардаги 3 068 та балкон ўзбошимчалик билан ўраб олинган — Инспекция

Кўп квартирали уйлардаги 3 068 та балкон ўзбошимчалик билан ўраб олинган — Инспекция

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги инспекцияси томонидан 12 291 та уй-жой фондларининг техник хавфсизлик ҳолатларини ўрганиш натижалари бўйича:

— 3 035 та кўчмас мулк эгаларининг уйга туташ ҳудудларда ноқонуний қурилмалар барпо этганлиги,

— кўп квартирали уйлардаги 3 068 та балконлар ўзбошимчалик билан ўраб олинганлиги,

— 4 228 та уйнинг фасадларидан ноқонуний эшиклар очилганлиги,

— 1 395 та уйдаги хонадонни ички қисми рухсатсиз ўзгартирилганлиги, 

— 330 та умумий фойдаланишда бўлган ҳудудлар тўсиб олинганлиги,

— 19 742 кв.м. уйга туташ ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлигига оид аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича берилган мажбурий кўрсатмаларга асосан 4650 таси жойида бартараф этилишига эришилган.

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Қолганларини суд тартибида бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан 627 нафар айбдор шахсга нисбатан маъмурий жарималар қўллашга оид судларга киритилган материаллар бўйича айбдорларга 124,5 млн сўмлик жарималар қўлланилган.