Корея Республикасига ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Корея Республикасига ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро К.А. фуқаро У.А.нинг ишончига кириб, уни ва ўғлини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Корея Республикасига ишга жўнатиб беришни ваъда қилиб, эвазига 8 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан К.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.