Кореяга ўқишга киритиб қўяман деб 20300 АҚШ долларини ўзлаштирган фирибгарлар қўлга олинди

Кореяга ўқишга киритиб қўяман деб 20300 АҚШ долларини ўзлаштирган фирибгарлар қўлга олинди

Асакада Корея давлатига ўқишга юбориш баҳонаси билан фуқароларнинг 20 300 АҚШ долларини қўлга киритган муассаса фаолиятига чек қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсуддинов хабар қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, “S.” нодавлат таълим муассасаси раҳбари Т.Н. ва бошқалар 2019 йил давомида бир неча фуқаронинг ишончига кириб, уларни Корея давлатидаги олийгоҳларга ўқишга киритиб қўйиш ҳамда виза олиб бериш эвазига 3 та ҳолатда 20 300 АҚШ доллари ва 8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.