Коронавирус 30С ва ундан юқори даражада юқтириш фаоллигини тўлиқ йўқотади — Ҳабибулла Оқилов

Коронавирус 30С ва ундан юқори даражада юқтириш фаоллигини тўлиқ йўқотади — Ҳабибулла Оқилов

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:

— Коронавирусдан тузалган бемор карантин тугагандан кейин ҳам шифокор назоратида турадими?

— Йўқ, ҳеч қандай шикоятлар бўлмаса, шифокор назоратида бўлиш шарт эмас.

— Бозор, супермаркет, транспорт ва бошқа жойларда коронавирус юқтириш мумкинми? Эҳтиёт чораси сифатида нима қилиш лозим?

— Албатта, эҳтиёт чоралари кўрилмаса, вирус юқтириш эҳтимоли жуда юқори. Санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш, ижтимоий масофани сақлаш, яқин алоқада бўлмаслик керак.

— Кундан-кун ҳаво исиб бормоқда, коронавирус иссиқда нобуд бўлиши ростми?

— Коронавирус 30*С ва ундан юқори даражада юқтириш фаоллигини тўлиқ йўқотади. Ҳаво намлигининг пасайиши ва тўғридан-тўғри тушувчи қуёш нурлари вирусни нобуд қилади. Ҳаво ҳарорати 70*С ва ундан юқори бўлганда вирус тўлиқ йўқолади.