Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева муҳим мурожаат ва саволлар юзасидан жавоб қайтарди.
— Коронавирус билан оғриб тузалган беморлар ҳам вакцина олишлари зарурми?
— Баъзи илмий текширувларга кўра, коронавирус билан оғриб тузалган беморлар вакцина олиши ШАРТ ЭМАС.
Касалликдан соғайган беморлар қонида антитаначалар мавжудлигини текшириш лозим.
Агар COVID-19 га қарши антитаначалар мавжуд бўлса, у ҳолда вакцинация ўтказиш зарур бўлмайди.
— Вирусни антитаначалар йўқ қилиши учун қанча вақт керак?
— Болалар катталарга нисбатан янги инфекция билан камроқ ва енгил ўтказадилар. Кўп холларда катталар ҳам симптомсиз вирус ташувчи бўлиб қолмоқда.
Чет эл олимлари 30 минтадан ортиқ коронавирус тестидан ўтган бемор клиникасини таҳлил қилишган. Тадқиқотда вирусли юк барча беморлар орасида тақсимланганлиги аниқланган.
Текширувларда симптомли ва симптомсиз беморлар организимида деярли бир хил миқдоридаги вирус зарралари аниқланди. Бу эса вируснинг симптомсиз ташувчи эканлигини исботлайди.