Коронавирус билан ўпка пневмонияси касалликлари бир-бирига боғлиқми?

Коронавирус билан ўпка пневмонияси касалликлари бир-бирига боғлиқми?

АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков коронавирус инфекцияси борасида аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарди:

— Коронавирус билан ўпка пневмонияси касалликлари бир бирига боғлиқ касалликларми?

— Пневмония касаллиги бу ўпканинг яллиғланиши бўлиб, унинг юзага келишида сабаблар жуда кўп. Баъзи ҳолатларда пневмониялар бактериал, вирусли, замбуруғли этиологияли бўлиши мумкин.

Коронавирус касаллигининг энг жиддий асоратларидан бири - бу пневмония ҳисобланади. Ўзбекистонда қайд этилаётган коронавирусдан ўлим ҳолатларининг аксарияти айнан ушбу асорат билан боғлиқ.