Коронавирус билан зарарланганлар сони миллион нафардан ошган давлатлар 20 тага етди

Коронавирус билан зарарланганлар сони миллион нафардан ошган давлатлар 20 тага етди

Коронавирусни юқтирганлар сони миллион нафардан ошган мамлакатлар 20 тага етди. Ушбу рўйхатга Чехия йигирманчи бўлиб қўшилди. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда вирус билан зарарланганлар сони 1 013 352 кишига етган.

Дунё бўйича жами тасдиқланган ҳолатларнинг қарийб 80 фоизини ушбу йигирма мамлакат аҳолиси ташкил этмоқда. Айни пайтда сайёрамизда 104,4 миллион нафар одам ушбу инфекция билан зарарланган.

Икки мамлакатда эса аллақачон вирусни юқтириб олганлар сони 10 млн. нафардан ошиб кетди. Хусусан, АҚШда пандемия бошидан бери 26,55 млн., Ҳиндистон 10,79 млн. кишида касаллик тасдиқланган.

Шунингдек, энг кўп касаллик қайд этилган 20 давлат рўйхатида Бразилия (9,34 млн.), Россия (3,91 млн.), Буюк Британия (3,89 млн.), Франция (3,23 млн.), Испания (2,91 млн.), Италия (2,59 млн.), Туркия (2,50 млн.), Германия (2,26 млн.), Колумбия (2,13 млн.), Аргентина (1,96 млн.), Мексика (1,88 млн.), Польша (1,53 млн.), Жанубий Африка Республикаси (1,46 млн.) Эрон (1,44 млн.), Украина (1,27 млн.), Перу (1,15 млн.), Индонезия (1,12 млн.) ҳам кирган.

Чехия 100 минг аҳолига юқтирганларнинг улуши бўйича биринчи ўринда турибди. Бу ерда ҳар 100 минг кишидан 9,47 нафари вирус билан зарарланган. АҚШда бу кўрсаткич 8,17 минг нафарни ташкил этмоқда.

Айни пайтда энг кўп беморга эга мамлакатлар рўйхатида АҚШ (9,78 млн.) етакчи.