Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус чекловларига қарамай, Apple Хитойда iPhone савдосида "яхшигина" пул ишлади
30.07.2022 08:25,  
9

Apple Хитойда коронавирусга қарши қаттиқ чоралар кўрилаётганига қарамай, iPhone смартфонларини сотиш орқали яхши пул ишлашга муваффақ бўлди, деб ёзади CNBC.

Жорий йилнинг иккинчи чорагида Apple Хитойда 9,9 миллион дона iPhone сотган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, умуман олганда, апрель-июнь ойларида Хитой смартфон бозори 10 фоизга пасайди.

Бунинг асосий сабаби йирик шаҳарлар ва айрим вилоятларда коронавируснинг янги авж олиши сабабли расмийлар томонидан киритилган чекловлар эди. Энг ёрқин мисол Шанхай бўлди, у ерда бир неча ҳафта давомида тўлиқ блокировка кўринишидаги чеклов чоралари ўтказилди.

Шу билан бирга, июнь ойида чекловлар юмшатилган. Бундан ташқари, Хитойда ой ўртасида бўлиб ўтган харидлар фестивали савдога ижобий таъсир кўрсатди.

Швейцариянинг UBS инвестиция банки ҳисоб-китобларига кўра, Apple'нинг Хитойдаги савдолари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 227 фоизга ошган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан