Коронавирус чиққани учун карантинга ёпилган ташкилотлар номи очиқланди

Коронавирус чиққани учун карантинга ёпилган ташкилотлар номи очиқланди

Бугун АОКА штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Қайси ташкилотлар карантинга ёпилди ва нима учун?

— Ҳозирги кунда 7-сонли туғуруқ мажмуаси, Республика перинатал маркази, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, 5-сонли шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, "Шоҳмед" хусусий клиникаси.

Булар — беморлар орасида коронавирус аниқлангани сабабли карантинга ёпилган.