Коронавирус енгил кечишининг қандай белгилари мавжуд?

Коронавирус енгил кечишининг қандай белгилари мавжуд?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева коронавирус инфекцияси борасида аҳолидан тушган саволларга жавоб берди:

— Қандай клиник кўринишлар ковиднинг енгил кечиши кўринишига мансуб?

- Тана ҳароратининг 38 даражагача кўтарилиши (баъзи ҳолларда кўтарилмаслиги ҳам мумкин);
- ҳолсизлик;
- йўтал;
- бурун оқиши;
- томоқ оғриши, 
- кўнгил айниши, 
- ич кетиши, 
- суяк ва мушакларнинг қақшаб оғриши, 
- бош оғриғи, 
- таъм ва ҳид билмаслик каби симптомлар киради.