Коронавирус ер шарининг “сўнгги” нуқталарини ҳам “забт этмоқда”

Коронавирус ер шарининг “сўнгги” нуқталарини ҳам “забт этмоқда”

Дунёда СOVID-19 кириб бормаган саноқлигина мамлакат қолган. Шулардан бири Тонга Қироллиги эди. Тинч океанида жойлашган мазкур орол-штатда 106 минг киши яшайди. Аммо кеча коронавирус бу манзилни ҳам “забт этди”. Қиролликка саёҳат учун келган Янги Зеландия фуқаросида инфекция аниқланиб у зудлик билан карантинга олинди. 

“Daily Mail”нинг ёзишича, дунёда пандемия тарқала бошланган кезларда Тонга дарҳол ўз чегараларини ёпиб, зарур ҳимоя чораларини кучайтирганди. Ҳатто аҳолини оммавий эмлаш жараёнига киришилганди. Шу туфайли мамлакатда кечагача ҳеч кимда ушбу хавфли касаллик аниқланмади. 

Айни пайтда Тонго ҳукумати мамлакат соғлиқни сақлаш тизими пандемияга дош беролмаслигидан жиддий хавотирда. Шу сабабли Қироллик ҳудудида бугундан карантин эълон қилиниши мумкин.