Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус Европага тез кириб бормоқда - Дания, Руминия, Финландия, Эстонияда илк ҳолатлар қайд этилди
27.02.2020 11:33,  
357

Данияда Шимолий Италиядан қайтган фуқаро коронавирус юқтириб олгани аниқланди. Бу ҳақда Reuters Дания соғлиқни сақлаш органларига таяниб хабар берди.

Вирус аниқлангандан сўнг бемор изоляция қилинган. 

Руминия Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош котиби Хорациу Молдованнинг маълумот беришича, мамлкатда коронавирус юқтириб олган биринчи бемор рўйхатга олинди. Бу ҳақда РИА новости хабар берди.

Бош котибнинг айтишича, бемор 18-22 февраль кунлари Италияда бўлган.

Финландияда ҳам Миландан қайтган фуқаро коронавирус юқтириб олгани аниқланди. Бу ҳақда Финландия соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя миллий институти хабар берди.
 
«Беморга коронавирус Шимолий Италияда юққан. У Хелсинки университети касалхонасида ётибди», — дейилади баёнотда.

Грузия соғлиқни сақлаш вазири Екатерина Тикарадзенинг маълуи қилишича, мамлакатда илк коронавирусга чалинган бемор аниқланди.

Вазирнинг айтишича, бемор 25 февраль куни Озарбайжон орқали Эрондан келган.

Эстонияда ҳам коронавирус юқтириш бўйича илк ҳолат аниқланди. Эстония ижтимоий ишлар вазири Танель Кийкнинг айтишича, мамлакатда доимий яшовчи, лекин ҳали фуқаролиги бўлмаган шахс коронавирусни юқтириб олган.

Бемор 26 февраль куни Эрондан Эстонияга қайтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан