Коронавирус ҳафта ичида: дунё ва Ўзбекистон

Коронавирус ҳафта ичида: дунё ва Ўзбекистон

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 164 миллион нафардан ортиқни ташкил этди, касалликдан вафот этганлар дунё бўйича 3,4 миллион нафардан ошиб кетди.

Шу билан бирга, дунё бўйича коронавирусга қарши 1,5 миллиард  дозадан ортиқ вакцина қўлланилган.

Юртимизда эса касалланиш  кўрсаткичи 98657 нафарга етиб, улардан 680 нафари вафот этган. Тиббиёт муассасаларида 3834 нафар бемор даволанмоқда.  

Бу ҳафта юртимизда 1,6 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди. 8 ҳудудда 100 минг дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилиб, Фарғона вилояти бу кўрсаткич бўйича 200 минг дозалик маррадан ҳам ошди.