Коронавирус “ҳиндча штамми” Қозоғистонга ҳам етиб келди

Коронавирус “ҳиндча штамми” Қозоғистонга ҳам етиб келди

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус ҳиндча штаммининг Нур-Султонда эҳтимолий айланишини аниқлади.Sputnik Қозоғистон маълум қилишича, пойтахтда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг кескин ўсиши муносабати билан ССВ коронавирусга чалинган беморлардан олинган намуналарини ПЦР-скрининг текширувидан ўтказди. Скрининг натижаларига кўра, "дельта" штаммига (ҳиндча) хос бўлган мутацияни аниқланди. 

Мутация мавжудлиги ва унинг "дельта" штаммига тегишли эканлиги якуний тасдиғи ДНК намуналарининг тўлиқ таҳлили тугагандан сўнг аниқланади.

Коронавируснинг "Дельта" тури жуда юқумли, аниқланган штаммларга қараганда 60% кўпроқ юқумли бўлиб, ўртача 1 кишидан 5-6 кишига юқади, инкубация даври (7 кунгача) қисқароқ бўлиши билан фарқ қилади.

Бу инфекцияга чалинган беморларда бўғимларда ва қорин бўшлиғида қаттиқ оғриқ, кўнгил айниши ва қайт қилиш аломатларни сезади, касаллик карлик ва оёқларнинг микротромозига олиб келиши мумкин. 

БССТнинг маълумотларига кўра, 20 июн ҳолатига SARS-CoV-2нинг "дельта" штамми 74та давлатида аниқланди.