Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус: ижтимоий тармоқлар ва интернет-гигантлари нималар қилмоқда
16.03.2020 18:47,  
775

Катта аудитория доимо катта ижтимоий масъулият юклайди. Дунёнинг энг машҳур интернет компаниялари коронавирус ҳақида хабар беришда нималарга эътибор бермоқда?

Google:

Коронавирус тўғрисидаги сўровларда батафсил тавсияларни, жумладан видеомаслаҳатлар ҳам кўрсатяпти.

Play Market’да коронавирусга алоқадор сўровларни яшириб қўйди.

Facebook:

Тиббий ниқоблар ҳамда коронавирусни даволайдиган дори воситалари рекламасини тақиқлади, қандай постларни тақиқлаш кераклиги ҳақида ҳукумат билан бамаслаҳат ишламоқда. Фитна назарияси ва шу кабиларни кўрсатмаяпти.

ЖССТ ва бошқа шунга ўхшаш ташкилотларнинг вирус ҳақида асосий маълумотларини бепул тарқатмоқда.

Соҳага доир тадқиқотларни молиялаштирмоқда. Вирус қандай тарқалаётганини тушуниш учун ўзининг аноним маълумотларини тақдим қилмоқда (аҳоли зичлиги ва бошқалар).

Янгиликлар қидиришда, вазият ёмон бўлган мамлакатларда дарҳол вирусни қидиришда махсус поп-апларни кўрсатади

Instagram:

Фейк (ёлғон) маълумотларни ўчириб ташлаяпти, бир қанча постларни фактчекинг қилиш учун ҳамкорлари билан бўлишмоқда.

Вирусга алоқадор ҳештегларни босганингизда ЖССТ ёки шунга ўхшаш маҳаллий ташкилотлар саҳифасига ҳавола беради.

Алоқадор сўровларда қидирувлар рўйхатининг энг тепасида ЖССТ ҳамда Unicef тавсиялари туради.

Баъзи мамлакатларда лентанинг юқори қисмида фойдали манбаларга ҳаволалар мавжуд.

Тегишли ташкилотларнинг таъсиридан ташқари вирус билан боғлиқ барча АР-эффектни тақиқлайди.

YouTube:

Коронавирус ҳақидаги видеороликлар учун монетизацияни фақат ишончли манбалар учун ёқиб қўйган.

Бешта мамлакатда коронавирус ҳақидаги асосий материалларга олиб борадиган ахборот блоклари ишга туширилди.

Вирусга оид давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг материалларини бепул реклама қилиб беради.

Вирус ҳақида ёлғон хабар тарқатган видеоларни тақиқлаб қўйди.

Viber:

Жамоавий қўнғироқлардаги максимал иштирокчилар сонини икки мартага оширди.

WhatsApp, Twitter:

Коронавирус ҳақида ёлғон хабарлар, миш-мишларни тақиқлаб қўйди.

Яндекс:

Вирусга оид қидирувларда доимий янгиланиб турадиган вирус ҳақидаги асосий маълумотларни кўрсатади.

Асосий саҳифа билдиришномаларида кўриниб турадиган, коронавирусга оид махсус канални ишга туширди.

Вируснинг тарқалиш харитасини тузди.

Mail:

Ижтимоий тармоқдаги асосий саҳифа ва махсус саҳифада вирус билан зарарланганлар сони тўғрисидаги маълумот бериб боради.

ICQ’да алоҳида ахборот берувчи канал ишга туширди.

ВКонтакте:

Барча янгиликлар тасмаларида ва барча менюлар остида ЖССТ тавсиялари билан мақолалар жойлаштирди.

Коронавирусга дахлдор ёлғон хабарларни тақиқлаб қўйди.

Одноклассники:

текширилган 150 та манбадан вирус ҳақида ёзувлар бўлган алоҳида янгиликлар лентасини жойлаштирди.

Асосий лентага муҳим постларга ҳавола берилиш функциясини қўшди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан