Коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўйган раҳбарлар лавозимидан озод этилади

Коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўйган раҳбарлар лавозимидан озод этилади

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли ҳудудда карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш учун шахсан жавобгар эканликлари белгиланди. 

Бунда тегишли ҳудудда карантин талабларини таъминламаганлиги туфайли фуқароларга коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўйган раҳбарларга лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий таъсир чораси қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.