Коронавирус инфекциясига қарши вакцина қачон тайёр бўлади?

Коронавирус инфекциясига қарши вакцина қачон тайёр бўлади?

Бугун АОКА штабида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Коронавирус инфекциясига қарши вакцина қачон тайёр бўлади?

— Ҳозирда бир нечта мамлакатлар (100 дан зиёд лаборатория) вакцина ишлаб чиқишган ва уни кўнгиллиларда тажрибадан ўтказишмоқда.

Ушбу вакциналарнинг самарадорлиги ва қўллашга қарши кўрсатмаларини баҳолаш ва кейин ишлаб чиқариш муддати 2020 йил охири 2021 йил бошига тўғри келади.

— Коронавирус инфекциясидан янги зарарланиш тўлқини бўлиши мумкинми?

— Хитойлик ҳамкасбларнинг тажрибасига кўра, карантиндан сўнг фақатгина четдан келганларда янги коронавирус ҳолатлари аниқланмоқда.