Коронавирус жаҳоннинг 209 мамлакатида саёҳатлар чекланишига сабаб бўлди

Коронавирус жаҳоннинг 209 мамлакатида саёҳатлар чекланишига сабаб бўлди

Бутунжаҳон туристик ташкилоти (UNWTO)нинг “COVID-19 сабаб саёҳатларга чекловларнинг глобал шарҳи” оралиқ ҳисоботига кўра, ҳозирги вақтда дунёнинг 96 фоиз мамлакатида саёҳатларга чекловлар жорий қилинган

2020 йилнинг январь ойи охиридан 6 апрелига қадар 209 мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб саёҳатларни чекловчи чоралар қабул қилинди: 

• 90 мамлакат тўлиқ ёки қисман ўз чегараларини ёпди; 

• 44 давлат ХХР, Корея Республикаси, Эрон, Евроиттифоқ мамлакатлари сайёҳлари учун чегараларни ёпди; 

• 56 мамлакат тўлиқ ёки қисман халқаро рейсларни тўхтатди; 

• 19 мамлакат турли чеклов чораларини қўлламоқда: 
a) мамлакатга киргандан сўнг 14 кун давомида зудлик билан ўз-ўзини яккалаш ёки карантин режимига ўтиш талаби; 
b) мамлакат ҳудудига киргандан кейин визанинг бекор қилиниши ёки виза беришни тўхтатиш; 
c) маълум билан жойлардан келаётган йўловчиларнинг саёҳатига тақиқлов; 
d) COVID-19 аниқланмаган, чегарадан ўтаётган йўловчилардан тиббий маълумотноманинг бўлишини талаб қилиш.

Минтақавий миқёсда оладиган бўлсак, Африка, Осиё ва Тинч океани, шунингдек Яқин Шарқдаги барча мамлакатлар саёҳатларга чекловлар киритди, Европа минтақасида - 93 фоиз мамлакатда ва Америка қитъасида – 92 фоиз мамлакатларда саёҳатларга чекловлар жорий қилинди. Саёҳатларга чекловлар коронавирус тасдиқланиш кўрсаткичлари ошишига қараб географик жиҳатдан кенгайди. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти корнавирусни пандемия дея эълон қилганидан кейин, жорий йилнинг 9 мартидан 24 мартигача саёҳатларга чекловлар қабул қилган мамлакатлар сони 2,2 баробарга (81 тадан 181 тага) кўпайди. Бундан ташқари, ҳисоботда қайд этилишича, 2020 йилнинг 6 апрель ҳолатига кўра, бирорта мамлакат COVID-19 муносабати билан жорий қилинган чекловларни бекор қилгани йўқ.