Коронавирус карантини сабаб Тошкент шаҳрида иссиқ сув ўчирилмайди

Коронавирус карантини сабаб Тошкент шаҳрида иссиқ сув ўчирилмайди

“Тошиссиққуввати” ДУК маълум қилишича, иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув ўчирилишининг аввал эълон қилинган жадвали, коронавирус тарқалишининг олдини олиш чоралари сабабли қайта кўриб чиқилди. Яқин вақт ичида ўчирилиш режалаштирилмаган.

Иссиқ сув таъминоти фақат алоҳида ҳолларда, носозликларни бартараф қилиш учун қисқа муддатга тўхтатилиши мумкин.