Коронавирус кўрсаткичи Тошкент шаҳри ва вилоятида пасайди, вилоятларда эса ошди

Коронавирус кўрсаткичи Тошкент шаҳри ва вилоятида пасайди, вилоятларда эса ошди

Кеча 419 кишида касаллик қайд этилди. Жами беморлар сони 177 383 нафарга етди. 339 нафар бемор тузалди (жами 172 656 нафар). 3 нафар бемор вафот этди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 13 нафари Андижон вилоятида, 12 нафари Бухоро вилоятида, 8 нафари Жиззах вилоятида, 4 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Навоий вилоятида, 12 нафари Наманган вилоятида, 34 нафари Самарқанд вилоятида, 12 нафари Сирдарё вилоятида, 2 нафари Сурхондарё вилоятида, 31 нафари Фарғона вилоятида, 10 нафари Хоразм вилоятида, 99 нафари Тошкент вилоятида, 166 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

Кеча 18 нафар кишида пневмония аниқланди. Жами беморлар сони —27 416   нафар, 41 киши соғайиб, тузалганлар сони 25 791  нафарга етди.