Коронавирус: Кунлик ҳолатлар яна 300дан ортиқ, яна уч бемор вафот этди

Коронавирус: Кунлик ҳолатлар яна 300дан ортиқ, яна уч бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда яна 300дан ортиқ янги касалланиш ҳолатлари қайд этилиб, 3 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 12 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 103510 (+304) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Ўтган ҳафталарда кунлик ҳолатлар пасая бошлаган, 7-8 июнь кунлари бу кўрсаткич 200дан ҳам камроқ бўлган, фақат 12 июнга келиб кунлик ҳолатлар 300дан оша бошлаганди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 6 нафари Андижон вилоятида,
  • 4 нафари Бухоро вилоятида,
  • 13 нафари Жиззах вилоятида,
  • 19 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 7 нафари Наманган вилоятида,
  • 29 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 18 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 12 нафари Фарғона вилоятида,
  • 3 нафари Хоразм вилоятида,
  • 59 нафари Тошкент вилоятида,
  • 127 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 5 нафар,
  • Жиззах вилоятида 20 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
  • Навоий вилоятида 2 нафар,
  • Наманган вилоятида 7 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 30 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
  • Фарғона вилоятида 21 нафар,
  • Хоразм вилоятида 8 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 161 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 99416 (+264) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 708 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3386 нафар бемор даволанмоқда.