Коронавирус мияни емириши, бепуштликка сабаб бўлиши ростми?

Коронавирус мияни емириши, бепуштликка сабаб бўлиши ростми?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

— Коронавируснинг оғир шакли билан касалланиб тузалган беморларда асосан қанақа кўринишдаги аломатлар сақланиб қолмоқда?

— Коронавирус инфекциясининг оғир шакли билан касалланган беморлар организмида  тромбоэмболия, тромбоз, ўпка артерияси тромбоэмболияси ёки ўткир коронар етишмовчилик каби  полиорган ўзгаришлар юзага келганлиги сабабли  касалликдан тузалгандан кейин баъзи беморларда ўпка ҳаётий сиғимининг (жизненный объем легких) 20-30% га камайиши, шунингдек,  альвеолалар деворларида бириктирувчи тўқимани юзага келишитуфайли касалликдан сўнг ўпка фибрози кузатилиши мумкин, бу эса ҳарсиллаш, сурункали кислород етишмовчилигига олиб келади.

Бундан ташқари юрак-қон томир тизимида, буйракларда ва асаб системасида ҳам  патологик ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин.

— Коронавируснинг енгил формаси билан касалланиб тузалган беморларда асосан қанақа асоратлар қолиши кузатилмокда?

— Турли тасдиқланмаган манбаларда коронавирусдан даволангандан сўнг мия емирилиши, бепуштлик каби асоратлар қолади, деган маълумотлар тарқамоқда.

Касалликнинг тиббий патогенези билан танишмаган ҳолда бундай гапларни тарқатиш ноўрин. 

Коронавируснинг енгил шаклини бошдан кечирган беморларда касалликдан тузалгандан кейин деярли асоратлар кузатилмаяпти.