"Катта йигирматалик" (G20) давлатлари лидерлари саммити бу ҳафтада видеоконференция форматида ўтказилади. Бу ҳақда Япониянинг Kyodo ахборот агентлиги ҳукуматдаги манбасига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, саммит 26 март куни онлайн форматда бўлиб ўтади. Ҳозирда саммитга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Саммит видеоалоқа орқали бўлиши ҳақида 20 март куни маълум бўлган эди. Коронавирус тарқалиш хавфи туфайли саммит онлайн режимда бўлиб ўтади.
G20 саммити авваллари ҳеч қачон бундай форматда ўтмаган.