Коронавирус пандемияси туфайли немис тилига 1200 та янги сўз қўшилган

Коронавирус пандемияси туфайли немис тилига 1200 та янги сўз қўшилган

Коронавирус пандемияси туфайли немис тили ўтган йили камида 1200 та янги сўз билан бойиган, дея ёзмоқда "New York Post".

Доктор Кристин Мерс ушбу ҳодисани дунёда янги ёки ҳатто ғайриоддий нарса юз берганда, одам барча ҳодисаларни ўз номлари билан чақириши кераклиги билан изоҳлайди. Акс ҳолда қўрқув ва ишончсизлик пайдо бўлиши мумкин.

«Тил катта кучга эга. Тўғри шакллантириш ва сўзларни жуда эҳтиёткорлик билан танлаш қанчалик муҳимлигини биз қайта-қайта кўриб турибмиз» дейди мутахассис.

Берлин университети профессори Aнатол Стефановичнинг ишонч билан айтишича, немис тилидаги бу ўзгаришларни ноёб ҳодиса деб ҳисоблаш мумкин. Негаки, камида Иккинчи Жаҳон урушидан бери бундай ҳолат кузатилмаган.