Айни пайтда Ўзбекистонда 2686 ҳолатда касаллик қайд этилиб, 2158 нафар бемор бутунлай соғайди. Бу коронавирус инфекциясидан даволанишнинг 80 фоизи дегани. Бу ҳақла Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев хабар қилди.
Бугун кун давомида қайд этилган 41 ҳолатнинг 23 таси Самарқанд вилоятига тўғри келди. Ҳозирда шифокорлар томонидан 517 нафар беморга даво чоралари кўрилмоқда.