Коронавирус: Қозоғистон - 2025, Қирғизистон - 612, Тожикистон - 0, Туркманистон - 0

Коронавирус: Қозоғистон - 2025, Қирғизистон - 612, Тожикистон - 0, Туркманистон - 0

2020 йил 22 апрел 09:25 ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 2025 кишига етди. Энг кўп беморлар Нур-Султон (401) ва Алмати (680) шаҳарларида. 

Беморларнинг 489 нафари бутунлай тузалиб кетди. 19 та ўлим ҳолати қайд этилди.

2020 йил 22 апрел 10:00 ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 22 тага ошиб, жами 612 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 157 нафари тиббиёт ходимларидир.

Беморларнинг 254 нафари тузалган, 7 киши вафот этган.