Коронавирус: Қозоғистон - 2334, Қирғизистон - 656, Афғонистон - 1279

Коронавирус: Қозоғистон - 2334, Қирғизистон - 656, Афғонистон - 1279

2020 йил 24 апрел 08:30 ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 2334 кишига етди

Беморларнинг 560 нафари бутунлай тузалиб кетди. 22 та ўлим ҳолати қайд этилди.

2020 йил 24 апрел 9:00 ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 25 тага ошиб, жами 656 нафарни ташкил этмоқда

Беморларнинг 322 нафари тузалган, 8 киши вафот этган.

Тожикистон ва Туркманистонда ҳали расман коронавирусга чалинганлар қайд қилинмади.

Афғонистонда 1279 нафар беморда коронавирус аниқланган, уларнинг 42 нафари вафот этган.