Коронавирус: Қозоғистон - 2207, Қирғизистон - 631, Афғонистон - 1176

Коронавирус: Қозоғистон - 2207, Қирғизистон - 631, Афғонистон - 1176

2020 йил 22 апрел 11:20 ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 2207 кишига етди

Беморларнинг 515 нафари бутунлай тузалиб кетди. 20 та ўлим ҳолати қайд этилди.

2020 йил 22 апрел 10:00 ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 19 тага ошиб, жами 631 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 162 нафари тиббиёт ходимларидир.

Беморларнинг 302 нафари тузалган, 8 киши вафот этган.

Тожикистон ва Туркманистонда ҳали расман коронавирусга чалинганлар қайд қилинмади.

Афғонистонда 1176 нафар беморда коронавирус аниқланган, уларнинг 40 нафари вафот этган.