Коронавирус сабаб Грузияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Коронавирус сабаб Грузияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Грузия ҳукумати коронавирус сабаб мамлакатда бир ойлик фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда Грузия бош вазири Георгий Захария маълум қилди.

Ушбу қарор коронавирус инфекциясига қарши курашиш координацион гуруҳи ва тегишли ташкилотларнинг қўшма мажлисидан сўнг қабул қилинди.

Охирга маълумотларга қараганда Грузияда 47 киши COVID-19 вирусини юқтирган, бир киши соғайган.

Аввалроқ Грузия барча йўналишлардаги авиапарвозларни бекор қилган эди. Шунингдек, барча чет-элликлар учун чегара ёпилган.