Коронавирус сабаб қолдирилган тадбирлар рўйхати

Коронавирус сабаб қолдирилган тадбирлар рўйхати

Коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида «Халқлар дўстлиги» санъат саройи, «Туркистон», «Зарафшон» ва бошқа концерт залларида ўтказиладиган концерт дастурлари, вилоятлар, туманлар ва барча ҳудудларда оммавий тадбирлар вақтинча қолдирилди.

Шунингдек,

- Наврўз умумхалқ сайллари бекор қилинди. 

- Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Халқлар дўстлиги» саройида 10—25 март кунлари ўзининг янги яккахон концерт дастурини тақдим қилаётган эди. 16 мартдан бошлаб концерт бошқа муддатга қолдирилди. 

- «Миллион» кулги жамоасининг концерт дастури 28 мартдан 6 апрелгача бўлиши режалаштирилган эди. Концерт дастури белгиланган вақтидан бошқа кунларга кўчирилди.

- 30—31 март кунлари Хива «Турк дунёси маданияти пойтахти» тадбири бекор қилинди

- 14—17 апрель кунлари Бухоро «Ислом маданияти пойтахти» деб топилиши муносабати билан ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар бекор қилинди.

- 21—27 март кунлари бўлиб ўтиши керак бўлган «Театр ҳафталиги» тадбирлари бекор қилинди.

- 22 март кунига белгиланган II Тошкент халқаро марафони 11 октябрга кўчирилди.