Коронавирус: Сирдарёда кетма-кет олтинчи кун антирекорд

Коронавирус: Сирдарёда кетма-кет олтинчи кун антирекорд

Ўзбекистонда 3 июль куни 467 кишида коронавирус аниқланиб, мамлакатда COVID-19 расман қайд этилганлар сони 112 597 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланганларнинг:

  • 26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 33 нафари Андижон вилоятида,
  • 31 нафари Бухоро вилоятида,
  • 46 нафари Жиззах вилоятида,
  • 12 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 7 нафари Навоий вилоятида,
  • 25 нафари Наманган вилоятида,
  • 41 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 27 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 30 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 28 нафари Фарғона вилоятида,
  • 12 нафари Хоразм вилоятида,
  • 44 нафари Тошкент вилоятида,
  • 105 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.