Ўтган ҳафтанинг коронавируссиз энг муҳим воқеалари

Ўтган ҳафтанинг коронавируссиз энг муҳим воқеалари

Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб давом этаётган бир вақтда жаҳон матбуотида вирус ҳақидаги янгиликлар устунлик қилмоқда. Шундай вазиятда ҳаёт вирусдан ташқарида давом этмаётгандек туюлади. Лекин, асло ундай эмас. Ўтиб бораётган ҳафтанинг энг яхши ўнта воқеасини қуйида эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 

АҚШда Жо Байден ўз партияси ичида Берни Сандерсни ортда қолдирмоқда

Жо Байден амалдаги Доналд Трампга қарши 2020 йилда АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида Демократик партиядан номзод бўлиш учун рақобатда Берни Сандерсни ортда қолдирди.

11 март куни охирги тўртта штатдаги ютуқларидан кейин собиқ вице-президент яна учта штат - Аризона, Флорида ҳамда Иллинойсда ғалаба қозонди. Байденнинг ғалабали юруши Жанубий Каролина штатидан бошланган эди. 

 

Греция-Туркия чегарасида суриялик қочқинлар танглиги давом этмоқда

Шарқий Ўрта эр денгизида давом этаётган қочқинлар инқирози осонлашув белгиларини кўрсатмади, чунки муҳожирлар Туркиядан Европага ўтишга уринишда давом этишмоқда.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған музокаралар тактикаси сифатида Европага қочқинларни қўйиб юбориш билан бир неча бор таҳдид қилган.

Икки ҳафта олдин Эрдўғаннинг ЕИ билан чегараларни очиб юбориш буйруғидан кейин, 35 мингга яқин одам Грецияга чегарадан ўтишга ҳаракат қилди.

 

Суриянинг шимоли учун жангларда кўпроқ турк аскарлари ҳалок бўлмоқда

Суриянинг шимолий қисми учун кураш Туркия ён босаётган мухолиф кучлар ва Россия томонидан қўллаб-қувватланадиган Сурия расмий ҳукумати ўртасидаги Идлиб вилояти учун тўқнашувлар билан давом этмоқда.

Мухолиф кучлар ҳали ҳам Идлиб вилоятининг аксарият қисмларини, шу жумладан вилоят марказини назорат қилмоқда, аммо уни Сурия ҳукумати бомбардимон қилмоқда. Турк қўшинлари бу ҳудудда мухолиф кучларни ҳимоя қилиш мақсади билан яқинда Асад ҳукуматининг иккита самолётини уриб туширди.

 

Ливан ўзининг евробондларини бекор қилди, иқтисодий инқироз чуқурлашмоқда

Ливан ҳукумати 2020 йил март ойидаги облигациялар сериясини расман бекор қилди, натижада барча муомаладаги облигациялар бўйича ўзаро дефолт юзага келди.

Ливан жуда қарздор ва мамлакатда давом этаётган иқтисодий инқироз шароитида ўз қарзларини тўлаш учун курашмоқда.

Гап $32.2 млрд ҳақида кетяпти. Расмий ҳукумат ўз кредиторлари билан бу масалани ҳал қилиб олиши керак.

 

Владимир Путин 2036 йилгача уни ҳокимиятда ушлаб туриши мумкин бўлган референдумни маъқуллади

Россия президенти Владимир Путин ўз ролини 2036 йилга қадар узайтириш тўғрисида референдум ўтказиладиган қонун лойиҳасини қўллаб, ўз ваколатларини кенгайтиришга ҳаракат қилди. Путиннинг президентлик муддати Россия конституциясига мувофиқ 2024 йилда тугаши керак.

Бироқ, унинг 22 апрелда бўлиб ўтган референдумни қўллаб-қувватлаш ҳаракатининг давомийлиги унинг ҳокимиятда қолиш муддатини яна 12 йилга узайтиришини англатади. Путин 2000 йилдан бери Россия президенти бўлиб келмоқда. Фақатгина 2008-2012 йилларда бош вазир лавозимида ҳукуматни бошқарган.

 

Ироқда АҚШ ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланган Катойиб Ҳизбуллоҳ ўртасида зиддиятлар кучаймоқда

Қўшма Штатлар ўз қўшинларига қилинган ҳужумга жавобан ушбу гуруҳга қарши ҳаво ҳужумларини амалга ошираётгани сабабли АҚШ ва Ҳизбуллоҳ (Эрон томонидан қўллаб-қувватланади) ўртасидаги кескинликлар кучаймоқда.

Чоршанба куни АҚШ бошчилигидаги ИШИДга қарши коалициянинг уч ходими Ироқдаги ҳарбий лагерга ракета ҳужумида ҳалок бўлди, яна 12 киши яраланди.

АҚШнинг Эрон билан зиддияти январ ойининг бошида Эрон генерали Қосим Сулаймоний ўлдирилиши билан ниҳоятда кучайиб кетди.

 

Иқлим ўзгаришлари пасайганига қарамай Гренладия музлари эришда давом этмоқда

Ўтган ёзда кўтарилган ҳарорат Гренландиядан 600 миллиард тонна музни эритиб юборди ва денгиз сатҳидан 2,2 миллиметрга кўтарилди.

Ўтган йил рекорд даражадаги энг иссиқ ёз бўлди. Авиация ва коронавирус пандемияси даврида саноатнинг қисман тўхтаб қолиши иқлим ўзгаришларида бир қатор ижобий ўзгаришларни ҳосил қилган бўлса-да, музлар эриши олимларни хавотирга солмай қўймади.

 

АҚШ ҳисоботида Хитой уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланилаётгани маълум қилинди

АҚШ Конгресси ҳисоботида Хитой мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги уйғур мусулмонлари жамоаси аъзоларини мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги аниқланди, бу АҚШ қонунчиларининг минтақадан олиб кирилаётган товарларга нисбатан санкциялар жорий қилиш учун чақирувларига сабаб бўлди.

Иккала партия вакилларидан иборат Конгресс-Хитой ижроия комиссияси, Шинжон вилоятида, уйғурлар яшайдиган уйларда, лагерларда ва фермаларда мажбурий меҳнат ишлатилганлиги ҳақида ҳисобот чиқарди. 

 

Нигер "Боко Ҳарам" нинг 50 нафар экстремистини ўлдирганини айтмоқда

Сешанба куни Нигерия армияси мамлакатнинг жануби-шарқида Боко Ҳарам ташкилотининг 50 нафар экстремистини ўлдирди. Таъкидланишича, ҳужум Боко Ҳарам жойлашган Нигерия чегарасига яқин ҳарбий қисмга "Боко Ҳарам" ҳужумига жавобан қилинган.

Боко Ҳарам Африкадаги Нигерия ҳукуматига қарши бир неча йиллардан бери курашаётган террорчи гуруҳ. У, шунингдек, Нигер ҳамда Камерунда ҳам ҳужумларни амалга оширмоқда.