Коронавирус ва пневмония: Кунлик ҳолатлар сони 1,2 мингдан ортиқ, яна 9 бемор вафот этди

Коронавирус ва пневмония: Кунлик ҳолатлар сони 1,2 мингдан ортиқ, яна 9 бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 855 кишида коронавирус, 371 кишида пневмония аниқланиб, икки касалликдан жами 9 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 21 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 149058 (+855) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 81 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 39 нафари Андижон вилоятида,
  • 26 нафари Бухоро вилоятида,
  • 48 нафари Жиззах вилоятида,
  • 17 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 14 нафари Навоий вилоятида,
  • 36 нафари Наманган вилоятида,
  • 94 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 27 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 82 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 78 нафари Фарғона вилоятида,
  • 35 нафари Хоразм вилоятида,
  • 96 нафари Тошкент вилоятида,
  • 182 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 92 нафар,
  • Бухоро вилоятида 41 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 151 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 48 нафар
  • Сурхондарё вилоятида 119 нафар,
  • Фарғона вилоятида 80 нафар,
  • Хоразм вилоятида 31 нафар,
  • Тошкент вилоятида 94 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 126 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 141745 (+804) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг 6 нафари вафот этиб, пандемия бошидан буён Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сифатида рўйхатга олинганлар сони 1021 нафарни ташкил қилмоқда.

ССВ маълумотига кўра, 21 август куни 371 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 20764тага етди. Кеча уларнинг 449 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 13378 нафарни ташкил қилмоқда. 

Шунингдек, пневмонияга чалинганларнинг 3 нафари вафот этиб, шу кунгача ушбу касаллик туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 141тага етди.