Коронавирус вакцинаси чиқса, Ўзбекистон уни сотиб оладими?

Коронавирус вакцинаси чиқса, Ўзбекистон уни сотиб оладими?

Бугун АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— АҚШ олимлари коронавирусни батамом блокловчи антитаначани аниқлашгани ростми?

— Рост. АҚШдаги Sorrento Therapeutics биофармацевтик компанияси тадқиқотчилари коронавирусни батамом блокловчи ва уни инсон организмидан уч кун ичида  чиқариб юборишга қодир антитаначани аниқладилар. 

Бошқа мутахассислар ҳам кўплаб антитаначаларни тадқиқ қилмокдалар. Лекин бу жараён ҳали ўрганишлар даражасида.

— Агар дунёда вирусга карши вакцина яратилса, ҳозирги шароитда Ўзбекистон уни сотиб оладими ёки эҳтиёж йўқми? 

— Агар клиник синовлардан муваффақиятли ўтган вакцина яратилса, уни сотиб олиш юзасидан хукумат даражасида тегишли қарорлар қабул қилинади. Қайд этиш лозимки, ўзбекистонлик олимлар ҳам вакцина яратиш устида тадқиқотлар олиб бормоқдалар.