Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус вакцинасини кимларга қўллаб бўлмаслиги очиқланди
1.12.2020 12:08,  
1074

Коронавирус вакцинаси билан кимларни эмлаш мумкин эмас? Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева АОКАдаги брифингда ушбу саволга жавоб берди.

Бугунги кунда коронавирусга қарши вакцина долзарб ҳисобланади. Чунки кўплаб мамлакатларда вакциналар ишлаб чиқилган ва клиник синовларнинг учинчи босқичини ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Клиник синовларнинг ушбу босқичи якунлангандан сўнг аҳолини эмлаш босқичлари бошланади. Аҳолини оммавий эмлашда албатта вакцинага қарши кўрсатмаларни ҳисобга олиш зарур.

Коронавирус вакцинасининг қарши кўрматмаларига кўра, уни кимларга қўллаш мумкин эмас:

- Вакцина таркибидаги моддаларга аллергияси бўлган кишиларга;

- Органик ўзгаришлар билан асаб касалликлари ривожланиши бўлган шахсларга (мия фалажи ташхиси, судорога синдроми, эпилепсия);

- Орттирилган иммунтанқислик синдроми (ОИВ — СПИД) мавжуд беморларга;

- Сурункали касалликлар кучайиши, касалликнинг ўткир босқичлари вақтинчалик қарши кўрсатмалар касб этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан