АҚШда коронавируснинг ўзига хос, юқумли версияси пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Оқ уйнинг COVID-19 муаммоси билан шуғулланадиган ишчи гуруҳи ҳисоботида айтилган, деб хабар берди CNN. Ушбу куз ва қишда коронавирусга чалинганлар сонининг ошиши вирус тарқалишини икки баравар тезлаштирди, деди мутахассислар.
"Бу АҚШда ҳам коронавируснинг янги тури пайдо бўлиши мумкинлигини англатади", дейилади хабарда. Ишчи гуруҳ мутахассисларининг фикрига кўра, янги "америкача" штамм кўпроқ юқумли бўлиши мумкин.