Коронавирусдан ҳимоя қилувчи озиқ-овқат маҳсулотлари номи маълум қилинди

Коронавирусдан ҳимоя қилувчи озиқ-овқат маҳсулотлари номи маълум қилинди

Испания пульмонология ва торакал жарроҳлик жамияти (СЕПАР) раҳбари Эусеби Чинер ва парҳезшунос Алехандро Кановас нафас олиш органи- ўпкани коронавирусдан ҳимоя қилувчи маҳсулотлар номини маълум қилди.

Таъкидланишича, тухум, гуруч, балиқ ва ёнғоқ нафас олиш тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Масалан, ўпканинг ҳолати ёмонлашганда, организмнинг оқсилга бўлган эҳтиёжи ортади. Тухумлар  эса оқсилга бой. Помидорлар  ҳам организмга яхши таъсир этади, уларда С витамини мавжуд. Шунингдек сут маҳсулотлари ва сув  организмга ижобий таъсир кўрсатади.

Испаниялик пульмонологнинг сўзларига кўра, нафас  олиш  органини тўғри овқатланишдан ташқари, тўйиб ухлаш ва жисмоний машқлар ёрдамида  ҳам ҳимоялаш мумкин.