Коронавирусдан сақланиш учун томоқни туз ва уксусли сувда чайса бўладими?

Коронавирусдан сақланиш учун томоқни туз ва уксусли сувда чайса бўладими?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Коронавирус ўпкага ўтишидан аввал, томоқда 4 кунгача сақланиб туради, шу пайтда йўтал ва томоқ оғриқ бошланади. Агар шу даврда кўп сув ичилса, туз ва уксусли сувда томоқ чайқалса, вирус йўқолади” мазмунида тарқалаётган хабарлар хақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги маълумот берди.

Коронавирус инфекциясига хос клиник белгилардан бири қуруқ йўтал хисобланади. Оғиз бўшлиғини доимо хўллаб туриш организм учун жуда фойдалидир, чунки оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватдан иборат бўлиб, суюқлик ичиш хисобига доимо нам ҳолатда бўлиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ташқи мухитдан таъсир қилаётган микроорганизмлардан, шу жумладан коронавирусдан химоя қиладиган қобиқ сифатида таъсир кўрсатади.

Туз ва уксусли сув юқорида айтиб ўтилганидек, оғиз шиллиқ қавати бутунлигини бузилишига ва оқибатда турли-хил касалликларни оғиз орқали юқишига олиб келади.