Коронавирусдан соғайиб, тест топширса ижобий чиқадими?

Коронавирусдан соғайиб, тест топширса ижобий чиқадими?

АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов эпидемиологик вазиятга оид саволларга жавоб берди:

— Агар фуқаро коронавирусга чалиниб соғайган бўлса, тест топширган вақтда яна аниқланадими?

— Коронавирусдан соғайиб кетган беморларда тест натижаси «ижобий» бўлади.

Агар касаллик симптомсиз кечган бўлса ҳам, вирусга қарши даво муолажаларини олмаса, тест натижасида вирус аниқланади.