Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирусга чалинганда истеъмол қилиш тақиқланган маҳсулотлар маълум қилинди
7.11.2020 04:47,  
633

Россиялик терапевт шифокор Филипп Кузьменконинг таъкидлашича, организмда сув-туз балансини меъёрида ушлаш лозим. Кўпроқ сув ичиш, шўр таомлар, мисол учун, тузланган бодринг, тузланган балиқ истеъмолидан қочиш лозим. Спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслик лозим, чунки у организмнинг сувсизланишига олиб келади.

Шифокорнинг таъкидлашича, шўр таом қонни қуюлтиради, бу эса коронавирусга чалинганда зарарли ҳисобланади. “Туз тўқимадаги сувни тортиб олади, томирларда эса қоннинг қуюқлашиши юз беради. Бу эса коронавирусга чалинганларга салбий таъсир кўрсатади”, деб таъкидлаб ўтган мутахассис.

Аввалроқ ҳам шифокорлар коронавирусга чалинганликда спиртли ичимликлар хавфли бўлишидан огоҳлантиришган. Коронавирусда спиртли ичимликлар қоннинг қуюқлашишига олиб келади, ваҳоланки коронавирус инфекциясининг асоратларидан бири тромбоэмболия, яъни ҳаётий муҳим қон томирларининг тромб билан беркилиб қолиши ҳисобланади. Шу сабабли алкоголь беморнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. 

Бундан ташқари, алкоголь коронавирусни даволашда белгиланадиган дорилар билан номутаносиб ҳисобланади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан