Коронавирусга қарши эмланишнинг иккиламчи таъсирлари маълум қилинди

Коронавирусга қарши эмланишнинг иккиламчи таъсирлари маълум қилинди

Коронавирусга қарши вакцина қабул қилингандан сўнг инсон организмида грипп симптомларига ўхшаш аломатлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг штатдан ташқари терапевти, Терапия ва профилактик тиббиёт миллий тадқиқот маркази директори Оксана Драпкинага таяниб «РБК» хабар берди.

«Ҳолсизлик, оғриқлар, уйқуга мойиллик, уйқучанлик, қисқа вақтга ҳарорат кўтарилиши кузатилиши мумкин. Ҳароратга совуқсираш ҳолати ҳамроҳлик қилиши мумкин», — деди у.

Драпкинанинг таъкидлашича, вакцинациядан кейин тана ҳарорати камдан кам ҳолатда 38 даражадан кўтарилиб кетиши мумкин. Бундай вазиятда мутахассис берморларга дори ичишни маслаҳат берди. «Агар ҳарорат 38 дан ошса ёки ундан паст бўлганда ҳам жараён оғир кечса, бир дона парацетамол таблеткасини қабул қилиш керак», — деди Драпкина.

Маълумотларга кўра, вакцинанинг акс таъсири эмлангандан кейин бир кун давомида юзага чиқиши мумкин. Терапевт бундай вазиятда беморларни ваҳимага тушмасликка ва «қаергадир ёрдам сўраб бормасликка» чақирди.