Коронавирусга қарши иммунитет инсон организмида қанчагача сақланади?

Коронавирусга қарши иммунитет инсон организмида қанчагача сақланади?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда коронавирус инфекцияси борасида аҳолидан келган саволларга жавоб қайтарилди.

— Иммунитет қанча сақланиши мумкин ва қайта касалланиш мумкинми? 

— Короновирусга қарши иммунитет ишлаб чиқилади, бу АНИҚ.  

АҚШ давлатининг эпидемиолог мутахассиси, профессори фикрича, касалланиб тузалганларда иммунитет ҳосил бўлиши 5 йилгача етиши мумкин экан.

— Вирус ичимлик суви орқали юқиши мумкинми?

— Йўқ, юқмайди. Кўплаб тадқиқотларга кўра коронавирус ҳаво томчилари орқали юқади. 

Шунингдек, таъкидлаш лозимки, вирус турли муҳитда, масалан, совуқ ҳавода, совуқ сувда 8-12 соатгача яшовчанлигини сақлаб қолиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар бор.