Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси: “Дезинфекцион туннелларнинг фойдаси бўлмади дейиш - хато”

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси: “Дезинфекцион туннелларнинг фойдаси бўлмади дейиш - хато”

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов дезинфекцион туннелларни умуман фойдаси бўлмади, деб баҳолаш хато фикр, деб атади.

"Биргина ўткир ичак юқумли касалликларини 2019 йил 6 ойлигига нисбатан, жорий йил шу даврида 61 фоизга камайганлиги, вирусли гепатит “А” тури 76 фоизга камайганлигини ўзи ушбу дезинфекция чораларини юқумли касалликларнинг тарқалишида ўрин тутганлигини билдиради.

Бугунги кунга қадар дезинфекция туннелларини коронавирусга қарши таъсир самараси қайсидир мамлакат томонидан ўрганилганлиги тўғрисида расмий мақолалар чоп этилмаган", дейди Рустам Икромов.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги дезинфекция туннеллари – коронавирусга қарши фойдасиз, инсон организмига зарар, деб баҳолаган эди.

— Дезинфексия туннелларида фойдаланиладиган хлорли эритмалар тиббиётда жуда  кўп йиллардан бери  ишлатилади ва унинг инсон организмига  хатарли таъсири жуда кучли, деганди Республика  ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разиқова.