Коронавирусга қарши қайси ҳудудлар биринчи эмланади?

Коронавирусга қарши қайси ҳудудлар биринчи эмланади?

ССВ маълумотига кўра, аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш қуйидаги тартибда амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилган:

Апрель ойида биринчи галда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда оммавий эмлаш тадбирларини амалга ошириш;

Май ойида туман марказлари ва кичик шаҳарлар аҳолисини оммавий эмлаш тадбирларини амалга ошириш;

Июнь ойида эса бошқа ҳудудларни оммавий эмлаш тадбирлари билан қамраб олиш.

Мабодо май-июнь ойларида эмланиши режалаштирилган хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламида коронавирусга қарши эртароқ эмланишга ҳоҳиш пайдо бўлса, у ҳолда улар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар  марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда жойлашган эмлаш пунктларига мурожаат қилишлари ва белгиланган кунда келиб эмланишлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин қайси қатлам ва ёш вакиллари биринчи эмланиши ҳақида ёзгандик.