Коронавирусга қарши вакциналарнинг нархлари солиштирилганда (инфографика)

Коронавирусга қарши вакциналарнинг нархлари солиштирилганда (инфографика)

Коронавирусга қарши ишлаб чиқарилаётган вакциналар синовлардан ўтиб, бирин-кетин патентланмоқда. «Statista» олти хил вакцинанинг нархлари (битта дозаси учун) солиштирилган инфографикани тақдим этди.

Касаллик битта, нархлар эса каррасига фарқ қилади — инфографикадан чиқариладиган биринчи хулоса шу. Вакциналарнинг қанчалик самарали экани эса вақт ҳукмида.

Демак, коронавирусдан ҳимояланиш учун энг қиммат дорини АҚШнинг «Moderna» компанияси тақдим этяпти: mRNA-1273 вакцинасининг битта дозасини олиш — 37 доллар.

Қимматлик борасида иккинчи ўринда Хитойнинг «Sinovac» компанияси ишлаб чиққан вакцина — CoronaVac (30 доллар).

Германия ва АҚШ ҳамкорликда («Pfizer»/«BioNTech») тайёрлаган BNT162b2 вакцинаси — 20 доллар.

Sputnik V (Россия) ҳамда JNJ-78436735 («Johnson & Johnson») вакциналари 10 доллардан таклиф этиляпти, вакциналарнинг энг арзони ҳозирча ChAdOx1 nCoV-2019 (Оксфорд университети/«AstraZeneca» компанияси) — 4 доллар.