Буюк Британиянинг Эссекс университети олимлари одамда коронавирус борлигини йўтал овози билан аниқлайдиган дастур яратдилар, деб ёзади The Times'га таяниб Мир24.
Дастур DeepCough3D деб номланади. У сунъий интеллект асосида ишлаб чиқилган. Илова аллақачон Испания ва Мексикадаги шифохоналарда йўталаётган одамларнинг деярли 8,4 минг аудио ёзувларида синовдан ўтган. Лойиҳа муаллифлари ўзларининг дастурлари одамда коронавируснинг мавжудлигини ёки йўқлигини 98% ҳолларда тўғри аниқлаган деб даъво қиладилар.
Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, DeepCough3D оддий йўтал ва коронавирус сабаб бўлган йўтал ўртасидаги фарқни сезади. Олимларнинг таъкидлашича, инсон эшитиш қобилияти бу фарқларни ажрата олмайди.
Илова, шунингдек, одамнинг коронавирус билан қанчалик ёмон касаллигини аниқлашни билади. Ушбу маълумотлар шифокорларга тиббий асбоб-ускуналардан, масалан, шамоллатиш воситаларидан янада яхшироқ фойдаланишга ёрдам беради.