Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирусни юқтириб олган машҳур сиёсатчилар (фотогалерея)
28.03.2020 13:32,  
522

Кеча Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон коронавирус юқтириб олган эди. Кейинроқ у билан мулоқот қилган Соғлиқни сақлаш вазири Мэттю Хэнкокда ҳам коронавирус аниқланди.

Аввалроқ Уэлз шаҳзодаси Чарлз ва Монако князи Алберт II ҳам коронавирус инфекциясини юқтиргани хабар қилинган эди.

Инфекция бошқа давлатларнинг ҳукумат вакилларида ҳам аниқланган. Улар орасида Италия демократик партияси раҳбари Никола Зингаретти, Франция маданият вазири Франк Ристер, Австралия ички ишлар вазири Питер Даттон ва бошқалар бор.

Коронавирус ўчоқларидан бири бўлган Эронда эса бир қанча раҳбарлар инфекция юқтириб олгани аниқланди. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ираж Харичи, маданият ва туризм вазири Али Асқар Мунисаний, саноат ва савдо вазири Ризо Раҳмоний ва 20 нафар депутат бу балога мубтало бўлган. 

Шунингдек, Украина Юқори Радасининг бир қанча депутатлари ҳам коронавирусга чалинган.

Ушбу фотогалереяда COVID-19 вирусни юқтириб олган сиёсатчилар ҳақида билиб оласиз. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан