Коронавируснинг "дельта" штаммига қарши янги вакцина ишлаб чиқарилади

Коронавируснинг

Коронавируснинг "дельта" штамми тарқалишига қарши курашиш учун янги вакциналар керак. Бу ҳақда Bloomberg инглиз олимларининг ишларига асосланиб ёзади.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, инфекцияга қарши эмлаш самарадорлиги 49%га, симптомлар ривожланишига қарши - 59%гача тушди.

Шу муносабат билан, улар бундай кўрсаткичлар CОВИД-19 "дельта" штаммига қарши алоҳида дори ишлаб чиқишга асос бўлади, деган хулосага келишди, чунки вируснинг мутацияси мавжуд вакциналарни самарасиз қилади.

Тадқиқотда 98 мингга яқин киши қатнашди.